1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Рим папаси Россиядан ғалла битимини қайта тиклашни сўради

Унинг қўшимча қилишича, миллионлаб инсонлар очликдан азоб чекиши мумкин.

Рим папаси Россиядан ғалла битимини қайта тиклашни сўради

 

Рим папаси Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, дон битимини қайта тиклашга чақирди.

 

«Уруш ҳамма нарсани, ҳатто ғаллани ҳам йўқ қиладиган азобли Украина учун ибодат қилишдан тўхтамаймиз. Бу худога нисбатан оғир ҳақоратдир, чунки дон унинг инсониятни озиқлантириш учун туҳфасидир», - деди Рим папаси Франсиск якшанба кунги ваъзидан сўнг.

 

Унинг қўшимча қилишича, миллионлаб очликдан азоб чекаётган инсонларнинг фарёди осмонга кўтарилиши мумкин. Шу билан бирга, Френсис Россия расмийларини «биродарлар» деб атади.

 

«Мен биродарларимга, Россия ҳукуматига Қора денгиз ташаббусига қайтиш ва донни хавфсиз ташишни илтимос қиламан», — деди понтифик.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика