Матиас Суле фаолиятини "Рома"да давом эттиради. Рим клуби "Ювентус"га тегишли ҳужумчини 26+4 млн еврога сотиб олди. Шунингдек, Турин клуби аргентиналик футболчининг кейинги трансферидан 10% улуш олади.
21 ёшли ҳужумчи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган. Суле ўтган мавсумни «Фрозиноне»да ижарада ўтказиб, 36 ўйинда 11 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.


