1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роналдо «Ювентус»дан кетмоқчи

«Ювентус” Криштиану Роналдуни шу йилги трансферда сотиши мумкин. Хабарларга кўра, туринликлар  йилига 31 миллион евро маош оладиган 36 ёшли футболчи билан молиявий ҳолат туфайли хайрлашмоқчи. Қолаверса, Роналдо ҳам кетишга қарши эмас.

Роналдо «Ювентус»дан кетмоқчи

 

 

Португалиялик футболчи кейинги фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳақида бир қанча тахминлар мавжуд. Харидорлар орасида “Реал Мадрид”, “ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед” клублари бор. Мадридликлар Роналдо билан шартнома тузиш фикридан воз кечди, чунки улар ҳозирча “ПСЖ” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега қизиқиш билдиряпти.

 

“ПСЖ” Лионел Мессидан сўнг Роналдони ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Манчестер Юнайтед” эса француз ярим ҳимоячиси Пол Погбага қизиқиш билдирмоқда. Агар у билан келишувга эришолмаса, Роналдонинг “Манчестер Юнайтед” клубига ўтиш эҳтимоли янада ошади.

 

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчининг “Ювентус" билан шартномаси 2022 йилда тугайди.

 

Жамшид Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика