1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

У миллий терма жамоа билан 132 та ғалабага эришган.

Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

23 март куни Гиннес рекордлар китоби вакили Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга сертификат тақдим қилди. Бу сертификат футболчининг терма жамоалар миқёсидаги ғалабалар сони бўйича рекорди учун берилди. Роналду бу рекордни 15 ноябрь 2024 йилда Миллатлар лигаси доирасида Полшага қарши ўйинда эришган эди.

 

Роналду Португалия терма жамоаси билан 215 ўйинда 132 та ғалабага эришгани учун ушбу мукофот билан мукофотланди. Бу кўрсаткич унинг салмоқли натижаларига ҳамда халқаро майдондаги мунтазам фаолиятини аниқ кўрсатади.

 

Роналду Миллатлар лигаси 1/4 финал ўйинида пенальтидан фойдалана олмади, аммо Португалия терма жамоаси янада яхши натижа кўрсатиб, ярим финалга ўта олди. Бу мукофот Роналдунинг шахсий ютуқларини ва мамлакат даражасидаги эришган натижаларини кўрсатади, шу билан бирга жамоавий муваффақиятнинг аҳамиятини ҳам очиб беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика