1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роналду жаҳон футболида ноёб рекорд ўрнатди

Ушбу натижа “Ал-Раэд”га қарши баҳсда қайд этилган.

Роналду жаҳон футболида ноёб рекорд ўрнатди

Ҳужумчи Кристиано Роналдо клуб даражасидаги 700 та ўйинда ғалабага эришган тарихдаги биринчи футболчи бўлди. Унга ушбу натижани Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби сафида “Ал-Раэдга қарши баҳсда (2:1) қайд этилган ғалаба таъминлади.

 

Роналдо фаолияти давомида турли клублар сафида қуйидаги ғалабаларга эришди:

 

  • “Спортинг» – 13 та,
  • Манчестер Юнайтед” – 214 та,
  • “Реал Мадрид” – 316 та,
  • Ювентус” – 91 та,
  • “Ал-Наср” – 66 та.

 

Португалиялик футболчи 2023 йил январь ойида “Ал-Наср” билан шартнома имзолаган ва оиласи билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, турмуш қурмаган эркак ва аёлнинг бирга яшаши тақиқланган бўлсада, Роналдуга ушбу қоида бўйича истисно берилган.

 

Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024/25 йилги мавсум охирига қадар давом этади. Матбуот хабарларига кўра, Роналду клуб билан шартномани узайтиришга келишиб олган ва янги келишувга кўра, “Ал-Наср” акцияларининг 5 фоиз улушига эгалик қилади.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика