Криштиану Роналду жамоадошларини танқид қилди. Ҳужумчининг фикрича, “Манчестер Юнайтед” футболчилари кўпроқ машғулотлар олиб боришлари керак. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Маълумки, португалияликнинг ўзи бутун профессионал фаолияти давомида машғулотлардан сўнг қўшимча равишда жисмоний формаси устида ишлайди. Бироқ, "қизил иблислар"нинг ҳозирги таркибида камдан-кам одам шундай қилади. Ёш футболчилар эса унинг сўзларига қулоқ солмай, қўшимча машқ қилишни хоҳламайдилар. Ҳужумчининг фикрича, гап менталитетда ва унинг ишига нотўғри муносабатда.
"Профессионал бўлиш, жамоага ёрдам бериш учун тўғри менталитет, ўрганиш истаги ва позитивлик керак. Бу тафсилотларнинг барчаси мураббийлар, мухлислар ёки матбуотга эмас, ўзингизга боғлиқ. Агар Сиз ўзингиз билан фахрлансанишни ва қадр-қимматга эга бўлишни истасангиз, кўпроқ нарса қилишингиз керак ", - дейди Роналду.
Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ралф Рангник голландиялик ярим ҳимоячи Донни ван де Бекнинг мавсум охиригача жамоада қолишини исташи ҳақида маълум қилинган эди.
Насиба Тўхтаева


