1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роналду Саудиядаги янги уйга кўчиб ўтди

Футболчи меҳмонхона ижараси учун тўловни амалга оширмагани ростми?

Роналду Саудиядаги янги уйга кўчиб ўтди

 

Криштиану Роналду Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолаганидан кейин пойтахтдаги энг ҳашаматли меҳмонхона – Ал-Риёддаги энг улкан бино ҳисобланган “Four Seasons” меҳмонхонасига жойлашди. 99 қаватли осмонўпар иншоотда бутун шаҳар худди шишани устида тургандек намоён бўлади.

 

Меҳмонхонанинг ичкарисида - офислар, кўплаб ресторанлар, ҳашаматли квартиралар ва ҳар қандай турдаги дўконларни учратишингиз мумкин бўлган. Бинода шунингдек,  улкан савдо маркази яъни янги техналогиялар билан жиҳозланган оммавий бозор ҳам мавжуд. Савдо марказида ишлайдиганларнинг айтишича, Роналду тез-тез қўриқчилар билан биргаликда кийим бозорларига келиб туради. Улар бир куни ҳужумчи Жоржина билан қуриқчилар хизматидан фойдаланмаган ҳолда бирга сайр қилганини айтишди. Бироқ, қўриқчиларсиз бундай айланишлар камдан-кам учрайди. Ал-Риёдда Роналдуга мухлислик қиладиганлар жуда ҳам кўп. Шу сабабли унинг ишқибозларга қўриқчиларсиз кўриниш бериши ақлга сиғмайди. Пойтахтда пиёда сайр қилиш учун жуда машҳур жой бу шаҳар маркази ҳисобланади. Бир марта мухлислар уни ўша ерда кутиб олишган. Ўшанда Криш ҳар қадамда мухлислар билан суратга тушишга мажбур бўлди.

 

“Four Seasons” раҳбарияти меҳмонхона ходимларидан юлдуз футболчи билан селфи тушмасликни сўрашган. Бироқ, футболчи уларга доим меҳрибон ва дўстона муносабатда, шунинг учун ҳужумчи уларнинг илтимосларини рад этолмайди.

 

Ходимлардан бирининг айтишича, футболчи учун алоҳида лифт ишлайди. Чунки, у деярли 400 квадрат метр ва икки қаватли яъни 48 дан 50-қаватгача бўлган майдонни эгаллаган “Kingdom Suite”да яшайди. Бири Роналдунинг оиласи учун бўлса, иккинчиси ҳужумчининг ёрдамчиларига мўлжалланган. Шаҳарга қараган қароргоҳ замонавий санъат асарлари билан безатилган. У ерда катта кийиниш хонаси, ошхона ва яна бир нечта ётоқхоналар мавжуд. Бундан ташқари, футболчининг яшаш жойида алоҳида спорт зали, бассейн, курорт ва теннис корти бор. Шунингдек, португалиялик футболчига меҳмонхонадаги барча ресторанларга кириш ҳуқуқи берилган. Уларнинг баридан футболчи бепул фойдаланади.

 

Бундай ҳашамат учун бир ойлик ижара нархи 300 минг долларни ташкил қилади. Аммо Роналду шу вақтгача ҳеч қандай тўловни амалга оширмаган.

 

“Улар унга ҳамма нарсани текинга беришди, — дейди меҳмонхона хўжайинларидан бири. Бу бино қиролнинг жиянига тегишли ва Роналдуни бу ерга қирол оиласи таклиф қилган. Табиийки, бу ерда футболчи ўзини қулай ва ёқимли ҳис қилиши учун барча шароитлар етарли. Мамлакатимиз учун 300 минг доллар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас”.

 

Миш-мишларга сабаб бўлаётган янги уй

 

Яқинда Криштиану ва унинг оиласи меҳмонхонадан шахсий уйга кўчиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумки, у ерда ҳам хавфсизлик чоралари янада кучайтирилади. Шартномада келишилган айрим шартлар мавжуд бўлса, эҳтимол у турар жойининг тўловини ўзи амалга оширади. “The Sun” нашрининг хабарига кўра, юлдуз футболчи қимматбаҳо меҳмонхонадан оиласи билан янги уйга кўчиб ўтган. У Саудия Арабистонидаги ҳашаматли осмонўпар меҳмонхонадан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчининг онаси янги уйда Роналду билан тушган суратини ижтимоий тармоқда эълон қилди. У “Ўғлим билан биргаман”, — деб ёзган.

 

Оммавий ахборот воситалари Роналду ва унинг оиласи янги турар жойни реклама қилмаётгани ҳақида ёзишмоқда. Бироқ, айрим нашрлар ижтимоий тармоқлардаги янги суратларнинг бир қисми юлдуз футболчи оиласининг шахсий квартираларидан олинганини маълум қилишган. “Роналдунинг турмуш ўртоғи Жоржина ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасига футболчининг кичкина қизи Белла Эсмералда билан тушган суратини жойлаштирди. Бу уларнинг янги квартирасида суратга олинган”, — дейди манба.

 

Юлдуз футболчининг Саудия Арабистонидаги янги турар жойи қаерда экани номаълум, бироқ инсайдерларнинг айтишича, унинг уйи юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминланган. Шунингдек, у ерда дўконлар, ресторанлар, спорт заллари ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мажмуалари жойлашган. “Криштиану кўриб чиқаётган уйлардан бири шаҳардаги Ал-Муҳаммадия деган ерда жойлашгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бу ерда ажойиб тунги ҳаёт ва шаҳарнинг энг яхши ресторанлари бор”, — дейилади хабарларда.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика