Россиянинг “Орлан-10” дронларини ишлаб чиқарувчи компания санкцияларни айланиб ўтиб, АҚШ ва Хитойдан эҳтиёт қисмлари сотиб олган.
Reuters агентлиги, “Важные истории” ва Британиянинг урушни ўрганиш институти ўтказган суриштирувга кўра, дрон ишлаб чиқарувчи”Махсус технологик марказ”га “СМТ-Айлогик” компанияси хориждан деталлар етказиб берган.
Украина уруши бошланганидан буён ушбу фирма 25.7 миллион долларлик маҳсулот сотиб олган. Улар Ғарб санкцияларини айланиб ўтиб харид қилинган.
“Орлан-10” дронларидан Украинада фаол фойдаланилмоқда.


