1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия фуқаролик кемаларига ҳужум қилиши мумкин

Фуқаролик кемаларига қилинган ҳар қандай ҳужумларни оқлаш учун Россия жавобгарликни Киевга юклашни режалаштирмоқда

Россия фуқаролик кемаларига ҳужум қилиши мумкин

 

Қўшма Штатлар Россиянинг донли кемаларга ҳужум қилиши мумкинлигини истисно қилмади.

 

«Россия ҳарбийлари Украинанинг донни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ объектларига, хусусан, фуқаролик кемаларига ҳужум қилиш учун ҳужумларини кенгайтириши мумкин», — деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адам Ходж.

 

Унинг қўшимча қилишича, у фуқаролик кемаларига қилинган ҳар қандай ҳужумларни оқлаш ва улар учун жавобгарликни Киевга юклаш учун Россия томонидан «Украина портларига яқинлашишда қўшимча денгиз миналари» ўрнатилгани ҳақида маълумотга эга.

 

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 20 июлдан бошлаб Қора денгизда Украина портларига ҳаракатланаётган барча кемалар “ҳарбий юкларни потенциал ташувчилар” сифатида кўриб чиқилишини маълум қилди. Улар, шунингдек, ушбу бошқа байроқлар остида сузиб юрган давлатлар “Киев томонидаги можарода иштирок этган” деб эътироф этилишини таъкидладилар.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Россия ҳарбийларининг Украина жанубига берган зарбалари оқибатида Черноморск портидаги 60 минг тонна дон йўқ қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика