Киевнинг “дронлар ҳужуми”дан сўнг Россия “ғалла битими”да иштирок этишни тўхтатади. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзмоқда.
Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Москва Киев режими томонидан Қора денгиз Флоти кемалари ва фуқаролик кемаларига қарши британиялик мутахассислар иштирокида содир этилган терактдан сўнг “ғалла бўйича келишуви”ни амалга оширишдаги иштирокини тўхтатмоқда.
Бугун эрталаб Қора денгиз флотининг кемалари Севастопол кўрфази сувларида ҳаво ва ер усти типидаги дронларнинг ҳужумини қайтарди.
Шаҳардаги объектларга зиён етказилмади. Ҳужум бир неча соат давом этди, Севастопол губернатори Михаил Развожаев буни махсус операция бошланганидан бери энг кенг қамровли деб атади.
Ҳужум Украинанинг 73-денгиз операциялари махсус маркази ҳарбийлари томонидан амалга оширилган.


