1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Россия НАТО билан урушга тайёрланмоқда

18:26 / 28.03.2025

307

Россия НАТО билан урушга тайёрланмоқда

Россия НАТО билан урушга тайёрланмоқда

Германия ҳисоботида Россиянинг НАТОга таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди.

 

Германиянинг Федерал разведка хизмати (БНД) ва Бундесвернинг янги ҳисоботига кўра, Россия НАТО билан кенг кўламли урушга тайёрланмоқда. Кремль Ғарб билан муносабатларни тизимли можаро деб билиб, ўз мақсадларига эришиш учун куч ишлатишга тайёр экани қайд этилган.

 

Ҳисоботда Россия 2030 йилга келиб йирик анъанавий урушга тўлиқ тайёр бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Литва махсус хизмати ВСДнинг баҳолашича, ҳозирча Москва бутун альянсга ҳужум қила олмайди, бироқ чекланган ҳарбий операция орқали НАТОнинг жавоб чоралари қанчалик қатъий эканини синаб кўриши мумкин.

 

Шунингдек, Россия армиясининг Украинадаги урушга қарамай, ҳарбий-ҳаво кучлари ва флотининг жанговар тайёргарлиги сақланиб қолаётгани таъкидланган. Украина уруши тугаса, Россия қўшинлари тезда Болтиқбўйи давлатлари чегараларига ўтказилиши мумкин.

 

Россиянинг ҳарбий харажатлари 2025 йилда 120 миллиард еврога етиши кутилмоқда, бу ЯИМнинг 6 фоизидан кўпроқни ташкил қилади. Сўнгги йилларда ҳарбий бюджет қарийб тўрт бараварга ошган. Кремль армияни 1,5 миллион кишига етказишни ва НАТО билан чегарадаги ҳарбий техника сонини 30–50 фоизга оширишни режалаштирмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика