Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

 

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги саноат ҳамкорлиги янги мазмун билан бойимоқда. “Ўзметкомбинат” АЖ ва Россиянинг Перм миллий тадқиқот политехника университети (PNIPU) ўртасида муҳандислик таълими ва илмий-инновацион йўналишларда стратегик ҳамкорликка доир Меморандум имзоланди. Тадбирда икки томон раҳбарияти, PNIPU делегацияси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

     

 

 

     

 

 

Мазкур келишувнинг асосий мақсади — таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида пухта, тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорликни шакллантиришдир. У металлургия йўналишида замонавий билим ва кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

500 та махсус грант: ходимлар учун катта имконият

 

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди. Ушбу грантлар орқали ходимлар PNIPU'да бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларида масофавий тарзда таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар.

 

Шунингдек, ўқишда юқори натижаларни қайд этган тингловчилар учун PNIPU томонидан махсус стипендиялар тақдим этилиши кўзда тутилган. Бу ўз навбатида корхонада малакали инженерлар авлодини шакллантиришга хизмат қилади.

 

Делегациянинг “Ўзметкомбинат”га ташрифи

 

Имзолаш маросимидан сўнг PNIPU делегацияси учун корхонанинг LPK ишлаб чиқариш бўлимларига экскурция ташкил қилинди. Меҳмонлар модернизациядан ўтган ишлаб чиқариш қувватлари, технологик жараёнлар ҳамда муҳандислик маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Ташриф давомида томонлар кадрлар тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш, илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшма инновацион ташаббусларни ривожлантириш бўйича истиқболли режаларни муҳокама қилди.

 

“Яшил макон” доирасидаги экологик ташаббус

 

Бугун “Яшил макон” умумхалқ лойиҳаси доирасида “Ўзметкомбинат” АЖ жамоаси Футбол академияси ҳудудида кенг кўламли дарахт экиш тадбирини ўтказди. Тадбир давомида ушбу ҳудудга 200 туп дарахт экилди. Шунингдек, корхона ҳудуди ва унинг атрофи бўйлаб 10 минг туп кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.

 

 

   

 

Экиладиган дарахт турлари ҳудуднинг табиий-иқлим шароитлари, тупроқ таркиби ва экологик омиллар инобатга олинган ҳолда танланди. Бу ташаббус яшил майдонларни кенгайтириш ва ҳудуднинг экологик барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам сифатида қайд этилди.

 

     

 

 

     

 

Тадбирларда корхона раҳбарияти, ходимлар, Футбол академиясининг ёш футболчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Ахборот воситалари вакиллари ҳам ходимлар билан бир қаторда дарахт экиш жараёнида фаол қатнашдилар.

 

Табиатга эътибор — келажак учун сармоя

 

“Ўзметкомбинат” АЖ экологик ташаббуслари орқали саноат ривожи билан бир қаторда атроф-муҳитга масъулиятли ёндашувни ҳам намоён этиб келмоқда. Бугун экилган ҳар бир ниҳол келажак авлод учун соғлом муҳит, тоза ҳаво ва обод шаҳар яратишга қўшилган муҳим ҳисса бўлиб хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика