1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия қатор давлат фуқароларининг ўз ҳудудига киришини “блоклади”

Ушбу тақиқ 28 ноябрдан кучга киради.

Россия қатор давлат фуқароларининг ўз ҳудудига киришини “блоклади”


Бу ҳақда Россияда коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича бош тезкор штаб маълумот берди.

 

Қайд этилишича, Россия якшанба кунидан бошлаб Гонконг, Жанубий Африка Республикаси ва жанубий Африканинг бошқа давлатлари – Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзания каби давлатларнинг фуқаролари  мамлакат ҳудудига киришида чекловлар ўрнатилди.

 

Бундан ташқари, Жанубий Африка, Гонконг ва Африканинг 8 та давлатидан хорижликларнинг ташрифи ҳам ман қилинди.

 

Мазкур чора-тадбирлар В.1.1.529 деб номланган коронавируснинг янги штаммининг пайдо бўлиши оқибатида содир бўлди. Шунингдек, Буюк Британия, Бельгия, Исроил ва Хитойдан қайтган сайёҳлар Covid-19 учун тест топширади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сингапурда коронавирусга қарши эмланмаганларга нисбатан янги чекловлар жорий этилгани ҳамда Байден АҚШнинг коронавирусга қарши вакциналарни беғараз  ёрдам бераётгани хабар қилинганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика