1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россия телеканали айғоқчиликда айбланди

Уни АҚШда Россия разведкасининг бир қисми деб қабул қилишмоқчи.

Россия телеканали айғоқчиликда айбланди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг RT телеканалини пропаганда, дезинформация ва жосусликда айблади.

 

“RT ходимларидан олинган янги маълумотларга қараганда, киберимкониятларга эга RT яширин ахборий амалиётлар, таъсир ўтказишга қаратилган операциялар ва ҳарбий олди-сотдиларга сафарбар этилган”, – дейди Қўшма Штатлар давлат котиби.

 

Қайд этилишича, катта ресурсларга эга RT нафақат АҚШ, шунингдек, Молдова, Германия ва Африка минтақаси давлатларидаги ички сиёсий жараёнларга аралашмоқда.

 

Шунга кўра Вашингтон бошқа давлатларга RT телеканалини Россия разведкасининг бир қисми деб қабул қилишни маслаҳат берган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика