1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия тинчликпарвар кучлари ноқонуний юкларни кузатиб бормоқда—Боку

Мамлакат Мудофаа вазирлигига кўра, бу Озарбайжон чегара ва назорат-ўтказиш пунктини ташкил этиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Россия тинчликпарвар кучлари ноқонуний юкларни кузатиб бормоқда—Боку

 

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингенти ҳамроҳлигида ҳарбий юк ташишнинг амалга оширилишини уч томонлама баёнот қоидаларини қўпол равишда бузиш деб атади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

“Бизнинг техник кузатув ускуналаримиз Россия тинчликпарвар контингентига тегишли 1 та БТР-82А жанговар машинаси, учта «Урал» чодири ва 1 та «КамАЗ» русумли автомашинанинг ҳаракатини қайд этди. Хонкенди-Халфали-Туршсу тупроқ йўлида арманларга тегишли ёқилғи баки, бир карвонда жами бешта ҳарбий машина бор. Мунтазам ҳаракатлар Озарбайжон-Арманистон чегарасининг Лачин йўлидаги сўнгги нуқтасида Озарбайжон чегара пункти ва назорат-ўтказиш пунктини ташкил этиш заруриятини келтириб чиқаради”, — дейилади вазирлик хабарида.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика