17 июль куни 9 нафар фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш марказига ойлик маошини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.
Марказ ходимлари иш берувчи ташкилот – «Си Ар Си Си Рус» раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида ўзбекистонликларнинг 278 минг рубль миқдоридаги ойлик маоши тўлиқ ундириб берилди ҳамда уларнинг банк карталарига ўтказилди.


