1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда мигрантлар учун даромад назорати ва солиқни олдиндан тўлаш жорий этилади

Агар даромад тасдиқланмаса, мигрантнинг вақтинча яшаш муддати қисқартирилиши мумкин.

Россияда мигрантлар учун даромад назорати ва солиқни олдиндан тўлаш жорий этилади

 

Россияда меҳнат мигрантларига оид янги тартибларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳукуматнинг қонунчилик фаолияти бўйича комиссияси “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонун ҳамда Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

 

Мазкур ўзгартиришлар мигрантлар даромадлари устидан назоратни кучайтириш, қўшимча солиқ мажбуриятларини жорий этиш ҳамда қоидабузарлик ҳолатларида мамлакатда қолиш муддатини қисқартиришни назарда тутади.

 

Ҳужжатга кўра, Россияда вақтинча яшовчи хорижий фуқаролар Ички ишлар вазирлигига ўзларининг қонуний даромадлари ҳақида ҳужжатлар тақдим этиши шарт. Бунга даромад тўғрисидаги маълумотномалар, солиқ декларациялари нусхалари ёки солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар киради. Агар даромад тасдиқланмаса, мигрантнинг вақтинча яшаш муддати қисқартирилиши мумкин. Ушбу талаб мигрантларнинг оила аъзоларига ҳам таъсир қилиши эҳтимоли бор.

 

Шунингдек, минимал даромад даражаси алоҳида белгиланади. Агар мигрантнинг даромади ҳудудий яшаш минимумидан паст бўлса, иш рухсатномасини олиш ёки уни узайтириш имконияти бўлмайди. Патентга биринчи марта мурожаат қилаётган шахслар ҳамда жисмоний шахслар учун шахсий эҳтиёжлар доирасида ишловчилар учун айрим истиснолар сақлаб қолинади.

 

Бундан ташқари, шахсий даромад солиғини олдиндан тўлаш талаби жорий этилади. Жисмоний шахслар томонидан ёлланган мигрант ишчилар учун тўлов миқдори ҳар бир вояга етмаган қарамоғидаги бола учун 50 фоизга оширилади.

 

Россия Адвокатлар ассоциацияси маълумотига кўра, ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун базавий тўлов ставкаси ойига 1200 рубль, жисмоний шахслар томонидан ёлланган мигрантлар учун эса ойига 1700 рублни ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика