1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Россияда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Россияда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

 

Хабарга кўра, Қозондаги "ENKA Inshaat ve Sanayi A.Sh.”, Челябинскдаги “Agropark Ural”, Ростов-Дондаги «Качевник» корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ўтказилди. 

 

Челябинскдаги Савдо-саноат палатасида ҳудуддаги 14 та ташкилот вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташкилий тарзда фуқароларни ишга жалб этишга доир имзоланган ҳукуматлараро келишув ва Вазирлар Маҳкамасининг 725-сонли қарори талаблари батафсил тушунтирилди.


 
Шунингдек, Санкт-Петербург, Тула, Перм, Волгоград ва Воронежда мураккаб вазиятда қолган фуқароларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, паспортлари олиб берилди. Тулада қийин аҳволда қолган ва Москвада оғир тан жароҳати олган юртдошлар Москва - Тошкент, Москва - Самарқанд авиарейслари орқали ватанга қайтарилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика