1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик эркак рашк сабаб икки кишини пичоқлади

Муқаддам судланган жиноятчи аввал Мурманск вилоятида жазо муддатини ўтаган.

Россияда ўзбекистонлик эркак рашк сабаб икки кишини пичоқлади

 

55 ёшли ўзбекистонлик эркак Россиянинг Ленинград вилояти Гатчинск туманида икки кишини пичоқлади. Бу ҳақда Fontanka хабар берди.

 

Вилоят Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 5 май куни кўп қаватли уйларнинг бирида кўплаб пичоқ жароҳатлари билан 54 ёшли эркак ва 46 ёшли аёлнинг жасади топилган. Аниқланишича, эркак жиноятга рашк сабаб қўл урган.

 

Суриштирув ишлари натижасида  ўзбекистонлик фуқаронинг 2000 йилларнинг бошидан буён ўғирлик, қотиллик ва жинсий зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилгаи маълум бўлган. Охирги марта у Мурманск вилоятида жазо муддатини ўтаган.

 

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси иккинчи қисми (“Икки шахсни ўлдириш”) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи ҳибсга олинган. Тез орада унга айблов эълон қилинади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика