Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ҳамда Бош консулхонага юртдошимиз Н.К. томонидан унинг оғир вазиятда қолганлиги сабабли Ватанга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаати келиб тушди.
Фуқаронинг мурожаати вакиллик томонидан ўрганиб чиқилди ва унинг оғир аҳволда эканлиги аниқланди. Шундан сўнг, фуқарога Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди ва “Uzbekistan аirways” компанияси ҳамкорлигида Санкт-Петербург-Урганч йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.


