1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда қор кўчкиси юз берди

Фожиа оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Россияда қор кўчкиси юз берди

 

Россиянинг Магадан вилоятида сайёҳлик гуруҳи қор кўчкисига дуч келди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса Синегоре посёлкасидан 30 км узоқликдаги довонда содир бўлган.

 

Гуруҳ таркибида олти киши бўлиб, улардан тўрт нафари ҳалок бўлган, яна бири жароҳат олган, қолган бир киши эса омон қолди. Воқеа содир бўлган ҳудуд тоғли минтақада жойлашгани сабабли қутқарув ишларини олиб бориш қийинлашган.

 

Сайёҳларни эвакуация қилиш учун Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Ми-8 вертолёти орқали махсус қутқарув гуруҳи юборилди. Вертолётда саккиз нафар қутқарувчи бўлиб, улар воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларга ёрдам кўрсатиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика