1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда уч ёшли бола парацетамол ичиб вафот этди

Боланинг ота-онаси у шамоллаганда шу дорини ичирган.

Россияда уч ёшли бола парацетамол ичиб вафот этди

Москвада Бурятиядан жигар трансплантацияси учун келган уч ёшли бола парацетамолнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли вафот этди.

 

Маълум бўлишича, бола шамоллаганда унинг ота-онаси паратсетамол бериб, жигарига жиддий зарар етказган.

 

Шундан сўнг у Трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббий илмий марказига жигар кўчириб ўтказиш операцияси учун юборилган.

 

“Бола жигар трансплантациясига тайёр эди, аммо унинг танаси бунга бардош бера олмади. Шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишди”, — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситаларини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарурлигини эслатди.

 

"Ҳар қандай дорининг организмга таъсири бевосита ишлатиладиган дозага, яъни организмдаги фаол модданинг контсентрациясига боғлиқ. Ҳеч қандай ҳолатда уни ошириб юбормаслик керак, чунки бу соғлиқ учун тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин ", дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика