Россиялик альпинист Наталя Наговитсйна денгиз сатҳидан 7150 метр баландликдаги “Победа” чўққисида қолиб кетганига 10 кундан ошди. Спортчи чўққидан пастга тушмоқчи бўлганида оёғини синдириб олган.
23 август куни об-ҳаво шароити кескин ёмонлашгани сабабли қутқарув ишлари бутунлай тўхтатилди, деб хабар берди Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Шу билан спортчини эвакуация қилишга уриниш учинчи бор муваффақиятсиз тугади. Қирғизистон ва Бурятиядан келган альпинист қутқарувчилар гуруҳи гуруҳ раҳбарининг аҳволи ёмонлашгани сабабли чўққига кўтарилишдан орқага қайтишга мажбур бўлди.
“Қутқарув гуруҳи вертолётда жанубий Энилчек базасига 4050 метр баландликда етказилди, белидан жароҳат олган қутқарув гуруҳи раҳбари эса Каркира лагерига жойлаштирилди”, — дейилади Вазирлик матбуот хизмати хабарида.


