Ижтимоий тармоқларда ҳукумат номидан турли тўловлар ва нафақалар ажратилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Молия вазирлиги ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. [https://t.me/minfinuzb/7044] > «Сизга шуни маълум қиламизки, Молия вазирлигининг барча расмий каналлари расмий текширилганлик белгига эга ва Сиз расмий > манбалар орқали янгиликларни кузатиб, ишончли маълумотларни олишингиз мумкин. > > Шунингдек, Сизни қизиқтирган барча қўшимча саволларга 11-40 рақами орқали аниқлик киритишингиз мумкин!», — дейилади Молия > вазирлиги хабарида.