53 ёшли америкалик боксчи кичик Рой Жонс 28 январь куни Маямида ижтимоий тармоқ юлдузи ва “IFBB” профессионал бодибилдери Роберт Уилмот билан жанг қилади. Бу ҳақда “TMZ” нашри хабар бермоқда. Жанг бир дақиқадан беш раундга мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, кичик Рой Жонс профессионал фаолияти давомида 75 та жанг ўтказиб, 66 та жангда ғалаба қозонган ва 9 тасида мағлубиятга учраган. Жонс охирги марта 2020 йилнинг ноябрь ойида Майк Тайсон билан кўргазмали жанг ўтказганди. Ўша қарама-қаршилик натижаларига кўра, ғолиб аниқланмаган, ҳакамлар дуранг қайд этишган.