1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ройснинг тақдири ҳал бўлмоқда

У МЛС клубига ўтиши мумкин.

Ройснинг тақдири ҳал бўлмоқда

 

"Лос-Анжелес Гелакси" ёзда "Боруссия Дортмунд"ни эркин агент сифатида тарк этган ярим ҳимоячи Марко Ройсни сотиб олиш устида ишламоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Америка клуби немис футболчиси билан музокараларда яхши муваффақиятга эришмоқда.

 

"Лос-Анжелес Гелакси" Ройс билан шартнома имзолашдан умидвор. Келгуси ҳафтадаги музокараларда бу ҳал бўлади. Жорий мавсумда Ройс клуб сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. “Лос-Анжелес Гелакси” МЛС ғарбий конференцияси турнир жадвалида 17 турдан кейин 4-ўринда бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика