Руминия ҳукумати Қора денгизнинг ғарбий соҳиллари бўйлаб парвозларни 20 кун муддатга чеклади. Чекловлар 1 апрелдан 30 апрелгача амал қилади.
Расмийларга кўра, ушбу чеклов ҳаво кемалари ва учувчисиз учиш аппаратларининг парвозларига тааллуқли бўлиб, фақат давлат ва махсус авиация, қидирув-қутқарув, гуманитар ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун истиснолар кўзда тутилган.
Бу қарор 11 апрель куни Британиянинг разведка самолёти РС-135В Ривет Жоинт икки Эурофигҳтер Тйпҳоон қирувчиси кузатувида Қора денгиз устида парвоз қилганидан сўнг эълон қилинди. Самолёт Буюк Британиянинг РАФ Ваддингтон авиабазасидан ҳавога кўтарилиб, Руминия қирғоқлари яқинидаги нейтрал ҳудуд устида парвоз қилган.
Маълумотларга кўра, самолёт парвоздан сўнг ўз базасига қайтган. Чекловлар ортидан хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани эҳтимоли мавжуд, аммо расмийлар бу борада қўшимча изоҳ бермаган.


