1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Саида Мирзиёева аёлларни байрам билан табриклади

“Сизларни самимият ила бағримга босиб қоламан”, деб ёзди Президент ёрдамчиси.

Саида Мирзиёева аёлларни байрам билан табриклади

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева барча аёлларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.

 

“Аёлни ожиза деймизку, аслида аёл бўлиш — ожизлик эмас.

 

Аёл бўлиш — бу, аввало, масъулият ва матонат демак. Биз ўзимизни ўзгартириш, жамиятни ўзгартириш ҳамда сиёсат, фан, бизнесда эркаклар билан тенгма-тенг ўз сўзимизни айтиш учун осон бўлмаган йўлни босиб ўтдик. Биз ишонч билан олдинга — орзуларимиз томон интилмоқдамиз.

 

Мен сизга ирода, қатъият ва салоҳиятингиз муносиб эътироф этилишини тилайман. Оилангизга тотувлик ва фаровонлик, ўзингизга соғлик ва тўкис бахт ёр бўлсин!

 

Сизларни самимият ила бағримга босиб қоламан”, деб ёзди Мирзиёева.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика