"Фильм Аштархонийлар даврида (XVII аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдонининг асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Унда фидойи аждодимизнинг ҳаёти, сиёсий фаолияти, қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильмни томоша қилар эканман, улуғ Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан ёшларимизга ҳақиқий ибратдир, деган ўй хаёлимдан ўтди.
Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги ижодий гуруҳнинг олдига кино орқали тарихимизни дунёга янада танитиш, халқимизнинг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифалар қўйилган эди. Назаримда, “Баҳодир Ялангтўш” филми бу масъулиятли миссияни бажара олади.
Фильм ижодкорларини самимий табриклайман", — дея фикр билдирди С.Мирзиёева.

.webp)

.webp)




