1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Доҳадаги кинофестивалда қатнашди

Фестиваль дастуридан ўнлаб мамлакатлардан фильмлар ўрин олган.

Саида Мирзиёева Доҳадаги кинофестивалда қатнашди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган кинофестивалда иштирок этди.

 

Фестиваль дастуридан ўнлаб мамлакатлардан фильмлар ўрин олган. Ёш муаллифлар ва маҳаллий киноижодкорларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, улар учун махсус бўлимлар ва танлов дастурлари ташкил этилган.

 

“Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири бўлиб, ўзига хос қарашлар ва дадил бадиий позицияга эга бўлган режиссёрларга ўз фикрларини билдириш имконини беради.

 

Кеча Қатар пойтахтининг диққатга сазовор маданий масканларида бўлиб ўтаётган ушбу фестивалга ташриф буюрдим. Замонавий кино - долзарб кайфият ва маʼноларни акс эттириш, айни пайтда жамиятимизни қандай мавзулар ташвишга солаётганини тушуниш усулидир”, деб ёзди Мирзиёева.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика