Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева бир нечта вазирликлар раҳбариятлари билан учрашди.
"Биз Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари раҳбариятлари билан учрашув ўтказдик.
Учрашувда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига оид 2024 йил учун белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Уларнинг бажарилишини тўлақонли таъминлаш мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди. Жорий йил якунида амалий натижалар кутилмоқда", дея хабар қилинган Мирзиёеванинг расмий телеграм каналида.


