Божхоначилар томонидан пиротехника воситалари савдосига қарши кураш йўлида олиб борилаётган кескин чоралар ўз натижасини кўрсатмоқда. Аниқроғи, ҳаёт учун хавфли бўлган ушбу воситаларнинг кўплаб миқдори аниқланиб, тезда йўқ қилинмоқда.

Хусусан, 2021 йил давомида Самарқанд вилоятида ашёвий далил сифатида ушлаб қолинган қиймати 11 490 000 сўмлик, жами 15 028 дона турли хил пиротехника воситалари йўқ қилинди. Шу билан бирга Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 69 дона психотроп дори воситалари суднинг қарори билан махсус комиссия ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида шаҳар марказий чиқиндихонасида йўқ қилинди.



