Мазкур "Малта иситмаси" касаллиги инсонга ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларнинг яхши қайта ишланмаслигидан юқади. Бунга гўшт, пишлоқ ва шу каби сут маҳсулотларини мисол қилиб келтириш мумкин. Айни вақтда шаҳарда шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилган.
Касаллик натижасида инсонда хотира йўқолиши ва галлюсинация, менингит кузатилиши мумкин. Шунингдек, касаллик юрак-қон томир фаолиятига ҳам жиддий зарар етказиши мумкин.


