1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда МЧЖ раҳбари 1 млрд кредитни “ухлатди”

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Самарқандда МЧЖ раҳбари 1 млрд кредитни “ухлатди”

Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида Бош проукуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Оқдарё туманида фаолият юритувчи “M.B.” МЧЖ раҳбари О.Ш. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган маиший техника воситалари ва юмшоқ мебелларни нақд пулга сотиб юбориб, 850 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

 

Шунингдек, Боёвут туманида “B-M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағининг 549,6 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика