1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда 10 йил фарзанд кутган оилада тўрт нафар эгизак туғилди

Эгизакларнинг бир нафари қиз, уч нафар ўғил бола.

Самарқандда 10 йил фарзанд кутган оилада тўрт нафар эгизак туғилди

 

Самарқандда 10 йил фарзанд кутган оила тўрт нафар фарзандли бўлди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

29 ёшли аёл Республика ихтисослашган она ва бола илмий-амалий маркази Самарқанд вилояти бошқармаси филиалида илк туғуруқда 4 нафар эгизак фарзандни дунёга келтирган.

 

Маълум бўлишича, эгиз фарзанд кўрган Муниса Бекмирзаева ва Фаррух Пўлатовлар оиласи 10 йил фарзанд кутишган.

 

Болаларнинг бир нафари қиз, уч нафари ўғил бола. Ҳозирда она ва болаларнинг умумий аҳволи қониқарли. Шифокорлар томонидан уларга барча зарурий ёрдам берилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика