Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳолига тарқатилиши керак бўлган суюлтирилган газни сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштирган шахс ушланди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда "Ургуттумангаз" ГТБ суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси Ф.п. сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


