ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қўшработ туманида олтин рудасини ноқонуний қазиш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланди.
Маълум бўлишича, туманнинг Минишкор маҳалласи ҳудудидаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган ер ости шахтаси маҳаллий аҳоли томонидан ўзлаштириб олинган. Улар ноқонуний тарзда мунтазам ер ости маъданли тошларини қазиш, олтин ажратиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланган.
Маҳалла ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда 1984 йилда туғилган, мавсумий ишчи X.X., 1997 йилда туғилган спорт мактаби мураббийи Н.O., 1987 йилда туғилган туман ободонлаштириш бўлими ишчиси O.С. ноқонуний тарзда олтин рудаларини қазиш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.


