1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда тарихй объектларга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда тарихй объектларга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

 

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Самарқанд вилояти Ургут тумани «Мингтепа» маҳалласида жойлашган «Тўлқиртепа-1» тарихий археология ёдгорлигининг 163 метр куб ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, объектга 4 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

 

Шунингдек, ушбу туманнинг «Қуйиқишлоқ» маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид «Тешиктепа», «Деҳқонобод» маҳалласидаги «Қулқишлоқтепа-2» ва «Огаҳий» маҳалласидаги «Мозортепа» археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд сўм зарар етказилган.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика