1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда Траскер-2 12 ёшли болани уриб юборди

Айни вақтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда Траскер-2 12 ёшли болани уриб юборди

 

Самарқанд шаҳрида Траскер-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган 12 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақида вилоят ЙҲХБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат 23-cентабрь куни соат 19:10 ларда Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасида содир бўлган. Траскер-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган, вояга етмаган, 2012 йилда туғилган велосипедчини уриб юбориб, ЙТҲ келтириб чиқарган.

 

Оқибатда велосипедчи тан жароҳати олиб, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика