1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда юк машинаси 7 та автомобилни уриб юборди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Самарқандда юк машинаси 7 та автомобилни уриб юборди

Ижтимоий тармоқда Самарқандда юк машинасининг тормози ишламай қолиб, бир нечта автомашинани ортидан уриб кетгани акс этган видео тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳолат 1 октябрь куни соат 18:15 атрофида Самарқанд шаҳрида юз берган. Юк машинаси тормоз қисмида носозлик юзага келганлиги сабабли ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган еттита енгил автомашинанинг ортидан келиб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

 

Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика