1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқанддаги автоҳалокатда ота ва унинг 13 ёшли қизи вафот этди

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанддаги автоҳалокатда ота ва унинг 13 ёшли қизи вафот этди

 

Самарқанд вилояти Иштихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, ҳайдовчи Ласетти машинаси билан Иштихон туманидаги Одил маҳалласи ҳудудида тезликни меъёрдан оширган ва қарама-қарши йўналишда ўз йўлидан келаётган мотоцикл билан тўқнашган.

 

Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва унинг 2011 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Иштихон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи просессуал тарзда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика