1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанддаги буғдой омборида ёнғин юз бергани айтимоқда

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Самарқанддаги буғдой омборида ёнғин юз бергани айтимоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Булунғур туманида буғдой омборида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

 

Бугун, 24 апрель куни тунги соат тахминан 02:23 ларда Булунғур тумани “Улуғбекʼʼ МФЙда жойлашган фуқаро Ў.А.га тегишли вақтинча фойдаланилмаётган нотурар бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида туман ФВБга хабар берилган.

 

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 02:42 да етиб бориб, соат 03:56 да ёнғин бартараф этилган.

 

Ёнғин оқибатида бинонинг 50 кв.М майдонида ички қисми ва бино олдида бўлган Damas ёниб зарарланган ва тахминан 50 кв.М майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика