1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанддаги кутубхонада ёнғин чиқди

Ҳодиса жойига 6 та экипаж жалб қилинган.

Самарқанддаги кутубхонада ёнғин чиқди

Кеча, 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳрида жойлашган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқамаси тасарруфидаги кутубхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.

 

Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа  жойига соат 22:57 да етиб бориб, соат 23:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида бинонинг шифт ва том қисми қисман ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ушбу ёнғин кутубхонанинг маъмурий биносида содир бўлган ҳамда кутубхонадаги китобларга ҳеч қандай зарар етмаган.

 

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика