Кеча, 28 сентябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев раҳбарлигида ҚҚС манфий фарқ суммаларини қоплаб бериш бўйича тадбиркорлик субъектлари бўйича мурожаатлар кўриб чиқилишига бағишланган хизмат йиғилиши ўтказилди.
Танқидий муҳокама натижалари билан мурожаатларни белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқмасдан сансоларликка йўл қўйган, хизмат вазифаларини бажаришда масъулиятсизлик қилган 9 та ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.
Шунингдек, 10 та ходимнинг махсус унвони пасайтирилди ва 13 та ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди.
Ушбу масалада ҳар ҳафта якуни билан ҳар бир ҳудудий давлат солиқ бошқармаларининг «корхонабай» ҳисоботларини эшитиш тизими жорий этилди.