Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинмоқда. Суд қарорига кўра, Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев 2 йил 6 ой давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.