Саудия Арабистони сентябрь ойида АҚШ ва Осиё мамлакатлари харидорлари учун экспорт қилинадиган нефт нархини оширади. Бу ҳақда “Dow Jones Saudi Aramco” давлат компанияси хабар қилди.
Осиёга етказиб бериладиган асосий “Arab Light” навининг нархи бир баррел учун 0,5 долларга ошади. Натижада унинг нархи Уммон ва Дубайдан олинадиган нефтдан бир баррел учун 9,8 долларга айланади. “Arab Extra Light” нархи 30 центга оширилади.
АҚШга экспорт қилинадиган “Arab Light” нархи сентябрь ойида ҳам 50 центга ошади.


