1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Саудия Арабистони Ўзбекистонда фармацевтика заводи қурмоқчи

У 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилади.

Саудия Арабистони Ўзбекистонда фармацевтика заводи қурмоқчи

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегациянинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов ҳам иштирок этди.

 

Ташриф давомида "Jamjoom Pharma" компанияси раиси Маҳмуд Жамжум билан мулоқот ўтказилди. Учрашувда компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 турдаги дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан “Tashkent Pharma Park” ҳудудида замонавий фармацевтика заводини қуриш ва 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

Суҳбат якунида мазкур лойиҳа юзасидан ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика