Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётган Судан учун 100 миллион долларлик гуманитар ёрдам кўрсатишга буйруқ берди.
Ташаббусни амалга ошириш Инсонпарварлик ёрдами ва гуманитар операциялар марказига юкланган. У, биринчи навбатда, урушлар туфайли уйларини ташлаб кетган ички кўчирилганларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ишлайди. Марказ, шунингдек, фойдаланувчилар томонидан тўғридан-тўғри хайрияларни ўз ичига олган Суданнинг тинч аҳолисига ёрдам бериш учун онлайн хайрия кампаниясини бошлади.


