Саудия Арабистони Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлади. Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган саммитда 40 га яқин давлатнинг юқори мартабали расмийлари Россия–Украина можаросини қандай тўхтатиш бўйича асосий тамойилларни ишлаб чиқишни мақсад қилган. Икки кунлик учрашув Украинанинг дипломатик ташаббусининг бир қисми бўлиб, у нафақат Ғарб тарафдорлари, балки тўғридан-тўғри ён босиш истагида бўлмаган Глобал Жанубдаги давлатларни ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган. Саммитда миллий хавфсизлик маслаҳатчилари ва бошқа юқори мартабали амалдорлар иштирок этмоқда.