“Ливерпуль” ҳужумчиси Мохамед Салоҳ фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. “Mirror” нашрига кўра, Саудия клублари 33 ёшли юлдузга ҳозирги маошини уч баробар ошириш таклифини тақдим қилмоқда.
Агар Салоҳ таклифни қабул қилса, унинг ҳафталик маоши 1,2 млн фунт (1,38 млн евро)га етади. Саудияликлар уни чемпионатнинг асосий юлдузи сифатида кўришни режалаштирмоқда. Бу эса Криштиану Роналдунун яқин орада лигани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонда алоҳида аҳамиятга эга.
“Ливерпуль” клуби эса Салоҳни сотиб юбориш орқали маош жамғармасини камайтириш ва катта трансфер суммасига эга бўлишни мақсад қилмоқда. Клуб ЖЧ-2026 бошланишидан олдин келишувни якунлашни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Роналду Саудия инвестиция фонди бошқарувидан нороизи бўлиб, “Ал Наср” ўйинларини бойкот қилмоқда. У ёзда MLS ёки Европа чемпионатларига қайтиши кутилмоқда. Салоҳ эса унинг ўрнини босиши керак бўлган асосий фигура сифатида кўрилади.
Ҳозирда Салоҳнинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади ва ҳафталик 400 минг фунт маош олмоқда. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг бозор қиймати 30 млн евро атрофида баҳоланган.


